СССР тугагандан сўнг илк бор Қримга сайёҳлар оқими етти миллион кишидан ошди


Совет Иттифоқи барҳам топгандан бери биринчи марта Қримга сайёҳлар оқими етти миллион кишидан ошди, дея хабар берди РИА Новости.

«2019 йил январ-ноябр ойларида Қримда 7,2 миллион сайёҳ дам олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ўн фоизга кўп. СССРдан кейинги даврда биринчи марта сайёҳлар оқими етти миллион кишидан ошди », дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина муносабатларидаги ҳозирги сиёсий инқироз ярим орол иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қрим аҳолисининг референдуми (2014 йил) натижаларига асосан, РСФСР уни федерация субъекти сифатида ўзига қўшиб олган эди. Ўз навбатида Украина референдумнинг қонунийлигини тан олмади ва Қримни аннекция қилган деб ҳисоблайди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш