Ёниб кетган “Cobalt” машмашаси давом этади. Автосалон судда яна ютқизди


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси бундан олти ой муқаддам Чирчиқ шаҳрида ўз-ўзидан ёниб кетган  COBALT автомашинаси ҳусусида маълумот берган ва бир қанча саъй-ҳаракатлардан сўнг истеъмолчига жавобгар “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ томонидан 97.479.380(тўқсон етти миллион тўрт юз тўқсон етти минг уч юз саксон) сўм миқдорда компенсация ундирилиши тўғрисида суд қарорига эришилгани хусусида хабар берган эди. Буни қарангки, бу муаммо шу билан якун топмади.

“QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ раҳбарияти ушбу қарордан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида мурожаат қилган. 2019 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ томонидан назорат тартибида берилган шикоят кўриб чиқилди ва қуйидагича ажрим қилди.

“Жавобгар “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ раҳбарининг шикояти бўйича суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топилсин.”  Бундан ташқари “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ дан давлат даромадига 3.899. 896(Уч миллион саккиз юз тўқсон тўққиз минг саккиз юз тўқсон олти сўм) давлат божи ундирилиши ҳам суд қарорида келтириб ўтилди.  Хулоса ўрнида эса шундай деймиз,ҳақиқат ҳар қандай тегирмондан бутун чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 3 декабрдан эътиборан, хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан эълон қилган янги курсида, АҚШ долларининг нархи ошганини кўриш мумкин.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 16.32 сўмга ошиб, 9510.99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 11.32 сўмга арзонлаб, 10 476.36 сўмни ташкил этди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш