Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади


Машҳур ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов расман ҳакам сифатидаги халқаро фаолиятига якун ясади.

ОФК қароргоҳида шу муносабат билан алоҳида маросим ўтказилган.

Равшан Эрматов шу йили Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Эрматов халқаро фаолиятини 2003 йили бошлаган. У 3 та Жаҳон чемпионатида 11та ўйинни бошқарган ва бу борада рекордчи саналади. Шунингдек, у 2 марта Осиё Кубоги финалини, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини бош ҳакамлик қилган.

5 бор Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш