Эркинжон Турдимов Мудофаа вазирлиги нишони билан тақдирланди


Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи кўра, Самарқанд вилояти ҳокими, Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимов вазирликнинг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида Каттақўрғон полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшгани учун мазкур мукофотга лойиқ кўрилган Э.Турдимовга кўкрак нишони ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев топширган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш