Бош прокуратура акушерлик ва гинекология марказидаги жиноятчиликни аниқлади


Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да ўтказилган терговга қадар текширув бўлиб ўтган.

Марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, “Давр банк”нинг Юнусобод филиали, “Ипак йўли” банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда “T.S”, “S.F” МЧЖлари мансабдор шахслари, “X.U” ва “S.P.” хусусий корхоналари раҳбарлари ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд. сўм пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ўз каналида хабар берди. 

Ҳозирда “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш