Кун мавзуси: ИИБ чақирилиб, бедарак кетган Абдуллоҳ қайерда?


Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати ИИБга чақирилиб, йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ҳақида баёнот берди. 

Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

«Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.

Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз»- дейилади Ёшлар иттифоқи хабарида. 

26 октябрь куни эрталаб  Абдуллоҳ Тоҳировнинг Қўрғонтепа туманида  йўл-транспорт ҳодисаси содир этганидан кейин бошланган. У қариндошининг «Lacetti»сида «Nexia-2» русумли автомашинани  туртиб юборади. Кейинчалик маълум бўлишича, «Nexia-2» Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Эргашевга тегишли бўлган. 

Ижтимоий тармоқлар, сайтлар ва блогерлар аллақачон Абдуллоҳ  ҳақида бонг урмоқда. 

"Мен Абдуллоҳ Тоҳировни танимайман, нима ишлар қилганини ҳам билмайман. Ростдан бирор жиноят қилгандир, балки бегуноҳдир. Энди бу муҳим эмас. Ҳозир энг муҳими — Абдуллоҳнинг қаерда ва қай аҳволда экани. Ҳозирча шугина саволларга жавоб берилса бўлди, қолгани бир гап бўлар" дея ёзади журналист Муҳрим Аъзамхўжаев.

Тармоқларда "Абдуллоҳ қайерда?" хэштеги оммалаштирилмоқда. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш