"Абрамов эффекти". Ўзбекистон Яманни қақшатқич мағлубиятга учратди


Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган учрашувни ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шиддатли кечган ўйинда вакилларимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё босқичи
Ўзбекистон — Яман 5:0

Голлар: Санжар Қодирқулов (3), Элдор Шомуродов (33), Жашид Искандеров (53), Ислом Тўхтахўжаев (72), Игорь Сергеев (90).

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев (Икром Алибоев, 75), Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров (Одил Аҳмедов, 57), Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79).

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш