Собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудасига тегишли "метан-заправка" сотилди


Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка тортилган эди. Жиноят иши доирасида судланувчиларнинг жиноий йўллар билан орттирилган қатор мулклари давлат эгалигига ўтказилган эди.

Ҳукм ижроси доирасида «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖга қарашли Шўрчи туманида жойлашган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» МИБнинг шу туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди. Бу ҳақда Xabar.uz аҳборот-таҳлилий портали хабар қилди. 

Аввалига ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланганди. Бироқ бунча пулга сотиб оладиган харидор топилмагач, тартибга кўра, унинг нархи арзонлаштирилган, дейилади хабарда.

Шу йилнинг 3 октябрь куни ўтказилган савдода эса яқин-яқингача Н. Тўрақуловнинг қудаси Эркин Норқобиловга тегишли бўлган ушбу «заправка» 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш