Самарқандда 6 нафар киши хот-догдан заҳарланди


2019 йил 8 октябрь куни соат 14-00да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш