Собиқ айғоқчи катта амалдорларга Телеграм ва WhatsAppдан фойдаланмасликни маслаҳат берди


Айни дамда Россияда яшаётган америкалик собиқ хавфсизлик хизмати ходими Эдуард Сноуден катта мансабдаги амалдорларга мессенжерлардан фойдаланмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда France Inter нашри ёзмоқда.

Сноуденнинг айтишича, Телеграм  ва WhatsAppда фойдаланувчилар маълумотлари ёмон ҳимояланади, улар ўзга қўлларга тушиб қолиши мумкин.

«Ҳукуматда жиддий масалалар билан шуғулланадиган кишининг WhatsAppдан фойдаланиши — бу хато», — деган Сноуден.

У шунингдек, мессенжерлар орқали маълумот алмашиш қулайлиги, аммо хавфлилигини ҳам таъкидлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш