Россия шаҳарлари бўйлаб мухолифатчи Навальний тарафдорлари текширилмоқда


«Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиковнинг айтишича, Россия шаҳарлари бўйлаб мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорлари текширилиб, сўроқ қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, бир пайтнинг ўзида мамлакат бўйлаб 100 дан ошиқ қидирув ишлари кетмоқда. Қўлга олиш Россия тергов қўмитаси томонидан амалга оширилмоқда.

Чиковнинг айтишича, текширувлар Владивосток, Воронеж, Екатеринбург, Иркутск, Кемерово, Краснодар, Красноярск, Мурманск, Новосибирск, Перм, Омск, Санкт-Петербург, Томск, Тюмен, Хабаровск, Челябинск каби шаҳарларда ўтказилмоқда.

Бу ҳақда расмий идоралардан маълумот бўлишни иложи бўлмаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш