Навоийда сотувчи ва харидор ўртасида келишмовчилик юз берди. Сўнг..


Навоий шаҳрида яшовчи Жамшид Хайитов рўзғор ишларида аёлига ёрдамчи, оғирини енгил қилсин деб Навоий шаҳридаги “MM “ELEKTRONIKS” савдо дўконидан 4 600 000 сўмга сотиб олган “AVALON” русумли кир ювиш машинаси шу куни фойдаланиш жараёнида носоз ҳолга келган.

Харидор норози бўлиб, савдо дўкони сотувчисига мурожаат қилганда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузулганлигига қарамасдан сотувчи кир ювиш машинасини бошқасига алмаштиририб беришдан бош тортган.

Шундан сўнг истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ёзма мурожаат қилди. Мурожаат Федерация мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи сотиб олган кир ювиш машинаси носоз ҳолда эканлиги, ундан фойдаланишнинг имкони йўқлиги кузатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан савдо дўкони раҳбари билан учрашиб, носоз чиққан кир ювиш машинаси бошқасига алмаштириб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш