Худди кинодагидек: Британиялик аёл 10 та ўғилдан сўнг қизли бўлди


"Ўзбекфилм"да суратга олинган "Суюнчи" филми сюжетини ҳамма билса керак. Ўн нафар ўғилдан кейин қизчали бўлиш бахтига британиялик оила ҳам сазовор бўлди.

Буюк Британиялик 39 ёшли Алексис Бретт 11 маротаба она бўлди. Бу ҳақда Mirror нашри ёзмоқда.

Хабарга кўра, Алексис бундан аввал ўн маротаба ўғил фарзандларини дунёга келтирган. Катта ўғли 17 яшар бўлса, энг кичиги икки ёшдадир.

Онанинг сўзларига кўра, у яна ўғил кўраман деб ўйлаган. Алексис Бреттнинг айтишича, у жуда бахтиёр ва оиласида тўкис.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш