Россияда жўхоризорга қўнишга мажбур бўлган самолётнинг 75 йўловчиси жабрланди


Москвадан Симферополга учаётган «Ураль авиалинияси» га қарашли самолёт парвоз давомида хавфли қўнишни амалга оширган. Натижада учоқ жўхоризорга қўнган.

ТАССнинг ҳодисажойидаги тиббий хизмат вакилларига асосланиб хабар беришича, айни дамда жабрланганлар 75 нафарни ташкил этмоқда.

Самолёт двигателлардаги носозликлик сабаб қўнишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.

Пассажирларнинг 64 нафари бошқа рейслар билан Симферополга жўнайди, 78 киши парвозни бекор қилган. Яна 83 киши ортга қайтгани маълум қилинган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш