«UzAuto Motors» 23 сентябргача автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатади


2019 йилнинг 26 августидан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади. Бу ҳақда компания расмий хабарида айтилмоқда. 

«Ушбу чора-тадбирлар доирасида технологик асосий ва ёрдамчи ускуналарни модернизация қилиш ҳамда коммунал хўжалиги ва муҳандислик- коммуникацион тармоқларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилади.

Шу ўринда  харидорларга тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилади таминланади. Режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

Автомобиль ишлаб чиқариш 2019 йилнинг 23 сентябридан бошланади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш