Қирғизистонда ишкал. Алмазбек Атамбаевга қўлга олишга уриниш муваффақиятсиз тугади


Бугун Қирғизистон сиёсий ҳаётида муҳмс воқеалардан бири содир бўлмоқда: мамлакат махсус ҳарбий кучлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олишга қилган ҳаракат бемасар якунланди.

Мазкур воқеанинг бевосита гувоҳига айланганларнинг айтишича, айни дамда махсус кучлар Атамбаевни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, амалдаги президент Сооранбай Жээнбеков ўз меҳнат таътилини якунлаб, Бишкекка қайтишга мажбур бўлган.

Атамбаев ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилиб, адолат талаб қилмоқда. Унинг қароргоҳида 200 дан зиёд тарафдорлари йиғилгани маълум қилинган.

Собиқ президентга қўйилган айбловлар ичида ўз мансабини суистеъмол қилиш, коррупция ва криминал жиноятчи Азизбек Батукаевни асоссиз озод этиш айблови қўйилган. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш