«Сахалин биз учун катта йўқотиш». Хитой бой оролни Россияга қандай бой берган?


Хитойлик Sohu нашри журналисти мамлакат XIX асрнинг 50-йилларида Сахалин оролини Россия империясига бой бергани катта йўқотиш экани ҳақида баёнот билан чиқди.

Ўша вақтда Буюк Британия ва Франциядан ҳимояланиш учун Хитой оролдан воз кечганди, дейди у. Орол улкан моддий ресурсларга эга. У ерда 7 миллиард тонна нефт аниқланган ва бу Россияга 500 миллиард доллар пул келтириши мумкин.

Журналист шунингдек, XVIII асрда хитой иероглифларида ёзилган Цяньлун муваффақиятлари ҳақидаги шеърлар ҳақида гапирган. Императорнинг унга ҳеч ким тенг келолмаслиги мадҳ этилган.

«Агар у ҳозир ўша жой Россияга ўтганини билса эди... Унинг сўзлари нақадар кулгили», - дейди хитойлик журналист.

Сахалин Узоқ Шарқда жойлашган йирик орол. Ҳудуди 76 600 кв.км, аҳолиси 487 344 киши (2017 йил ).

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш