"Ўзстандарт" Ўзбекистонда инсон соғлиги учун зарарли сухарикларни фош қилди


"Malaysia" номли сухариклар идишида яроқлилик муддати ёзилмагани ҳамда маҳсулотнинг таъм ва ҳиди белгиланган таълабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Ушбу маҳсулот сифати ўрганилганда ундаги таъм ва ҳид, сифати ГОСТ 8494-96 стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлган. Бу ҳақда, "Ўзстандарт" маълум қилди.

Агентликнинг маълум қилишича, сухарик Самарқанд шаҳрида, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган "Хуррамов Достон" ЯТТ томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Агентлик томонидан ишлаб чиқарувчига маҳсулот сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мос қилиш таклифи билдирилди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш