Саратондан ҳимоя қилувчи маҳсулот аниқланди


Бир ҳафтада уч порция балиқ истеъмол қилиш ичак саратони ривожланишининг олдини олади. Саратонни тадқиқ этиш халқаро агентлиги мутахассислари худди шундай хулосага келишган.

15 йил давом этган тадқиқотда 476 160 нафар европалик иштирок этган. Маълум бўлишича, балиқ истеъмол қилган одамлар ичак ўсимтасидан 12 фоизга камроқ азият чекишган. Ичак саратони тарқалиш бўйича Буюк Британияда тўртинчи ўринда туради ва бутун дунёдаги энг хавфли саратон турларидан бири ҳисобланади.

Касалликка чалиниш эҳтимолини ҳар қандай балиқ камайтирган, мольюскаларни истеъмол қилиш эса бу жараёнга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Гипотезалардан бирига кўра, бундай таъсир махсус ёғ кислоталари, масалан, фақатгина балиқда учрайдиган омега-3 моддаси сабаб юзага келиши мумкин.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш