Навбат Эрдўғонга. Туркия президенти ҳақида ҳам хунук миш-миш тарқалди


Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг маслаҳатчиси Ясин Актай малакат лидери вафоти ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.

21 июль куни Твиттер ижтимоий тармоғида Эрдўғоннинг юрак ҳуружи натижасида вафот қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, айрим араб ва Исроил медиаси вакиллари ҳам бу хабарни улашди.

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Йилнинг шу вақтида президент отпускка чиқади», —деган Актай. Унинг фикрича, барчасига турк ва бошқа сегментлардаги «троллар армияси» айбдор.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунларида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов вафоти ҳақида ҳам ёлғон хабарлар тарқалган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш