Бугундан Тошкент- Қизилўрда халқаро автобус қатновлари бошланди



Бугун 22 июлдан эътиборан “Uzautotrans Service” МЧЖ Тошкент- Қизилўрда йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновларини амалга оширишни бошлади.

Замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади.

Мазкур йўналиш масофаси 583 км бўлиб, йўлга 10 соату 30 дақиқа сарфланади, йўл ҳақи эса 80 000 сўмни ташкил этади.

Автобуслар чегарани «Ғишткўприк» ва «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтади. Рейсларнинг охирги тўхташ нуқтаси «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Салтанат» (Қозоғистон) автовокзалларидир. Автобуслар Қизлўрдадан Тошкент томон соат 16:30 да йўлга чиқади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш