Россия элчихонаси Қримни Украина ҳудуди сифатида кўрсатди: тан олишми, адашиш?


Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси ўз Твиттерида Қримнинг Украинага қарашли экани тасвирланган харитани чоп этди.

Украина ташқи ишлар вазирлиги бундан мамнун бўлган. Бу ҳақда ТИВнинг расмий саҳифасида ёзилган.

Россия элчихонаси вазир Сергей Лавровнинг АҚШнинг аксилроссия сиёсати ҳақидаги гапларини ёзиб, харита билан чиқарган эдилар.

Украина ташқи ишлар вазирлиги эса бу ҳодисага қуйидагича муносабат билдирган: "Очиқ тан олганингиз учун ташакккур! Кремлнинг бошқа баёнотларида ҳам ҳудди шуни кутамиз. Қрим-бу Украина".

Эслатиб ўтамиз, Қрим яримороли 2014 йил Россия таркибига қўшиб олинган эди. Украина эса бу ҳолатни тан олмайди ва Қримни мамлакатнинг бир қисми сифатида кўради.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш