Отабек Умаров: «Автоулов “тонировка”си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди»



“Менга “Инстаграм”даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — “тонировка” борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда, деб ўзининг Инстаграмдаги саҳтфаси орқали маълум қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров.

– Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим – дейди, у.

Шунинг Отабек Умаров  – фикримча, “тонировка” мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади. Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда “тонировка” мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда, – деди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов “тонировка”си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди”, – деб ёзади Отабек Умаров.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш