“Ўзбекистон почтаси”га янги раҳбар тайинланди


2019 йил 11 июль куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари иштирок этдилар.

Мажлисда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директори вазифасини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала муҳокама этилгач, Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг таклифидан келиб чиқиб,  амалдаги қонунчиликка асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Акциядорларининг Умумий йиғилишида Бош директорни тайинлаш масаласини кўриб чиқилгунига қадар, жамият Бош директори вазифасини бажурувчиси этиб Алишер Насибуллаевич Файзуллаев тайинланди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш