Бир кунда қанча миқдорда шоколад истеъмол қилиш керак?


Шифокорлар бир кунда қанча миқдорда шоколад истеъмол қиши соғлиққа зарар келтирмаслигига аниқлик киритишди. Унга кўра, ҳар куни ярим плитка қора шоколад инсон саломатлиги учун зарар келтирмайди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Шоколад таркибидаги какао миқдори эса 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Экспертлар фикрича, қора шоколад таркибидаги компонентлар туфайли сутли шоколадга қараганда фойдалидир.

Врачлар маълумотига кўра, шоколадни кўп истеъмол қилиш ошқозон ости бези касалликларига сабаб бўлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш