• АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча
  • АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча
No Result
View All Result

Бош прокуратура хусусий клиникада вафот этган телебошловчи юзасидан қўшимча маълумот берди

Бош прокуратура журналист Рамина Ягафарованинг пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирида ўлими тафсилотларини ошкор қилди.

15/09/2023 23:15
in АСОСИЙ, ЖАМИЯТ
Маълум қилинишича, 31 ёшли Рамина Ягафарова 12 сентябрь куни соат 12:30 ларда Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасини кўриш учун борган. Ўша ерда томоғи оғриб қолгани сабабли ўзини ёнида бўлган «Тайгерон левофлоксацин» (антибиотик) дори воситасидан 1 дона таблетка ичган. Тахминан 10-15 дақиқалардан сўнг, журналистнинг тутқаноғи тутиб, ҳушидан кетган.
Хусусий клиникада шифокор реаниматолог лавозимида ишловчи шифокор биринчи ёрдам кўрсатган ва Я.Р. реанимация бўлимига ётқизилган. Олиб борилган даво муолажалар натижасида Я.Р. ҳушига келиб аҳволи яхшиланган.
Шундан сўнг, 2023 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 16:00 атрофида Я.Р.ни такроран тутқаноғи тутиб қолган. Кўрсатилган тиббий даво муолажаларига қарамай, шу куни соат тахминан 17:50 да Я.Р.да биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Суд-тиббий экспертизасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 913-сонли маълумотномасига кўра, Я.Р.нинг ўлими «Доридан (левофлоксацин) аллергик реакция. Бош мия, ўпка ўткир шиши. Ўткир нафас юрак қон-томир етишмовчилиги. Анафилактик шок» туфайли юзага келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Омборхонада содир бўлган портлашда жароҳат олганлар РШТТЁИМга олиб келинди — ССВ
АСОСИЙ

Омборхонада содир бўлган портлашда жароҳат олганлар РШТТЁИМга олиб келинди — ССВ

“Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — Мамаризо Нурмуродов
ИҚТИСОД

“Жамият қабул қилмаган қарор – нотўғри қарор” — Мамаризо Нурмуродов

«Tashabbusli budget»нинг 2023 йил мавсуми якунланди

«Tashabbusli budget»нинг 2023 йил мавсуми якунланди

Жиззах вилоятида қалбаки 1000 АҚШ долларига «Iphone 13 pro» харид қилган шахс ушланди

Жиззах вилоятида қалбаки 1000 АҚШ долларига «Iphone 13 pro» харид қилган шахс ушланди

Load More

  • АСОСИЙ
  • ЖАМИЯТ
  • ЖАҲОН
  • ИҚТИСОД
  • СИЁСАТ
  • СПОРТ
  • ТЕХНОЛОГИЯ
  • ҲОДИСА
  • Ўзбекча
    • Русча
    • Инглизча