17 июль куни Қарши шаҳар Каманди маҳалласида мудҳиш жиноят содир бўлди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эркак П.М. ўз қайнсинглиси Д.Р. га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда қайнсингил олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Эркак руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи П.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.