Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин расмийларга мамлакатда янги мафкура – кимченизмни тарғиб қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Daily Mail ёзади.
Газетанинг қайд этишича, Жанубий Корея разведкачилари ўтган ҳафтада “кимченизм” атамаси КХДР ҳукумат доираларида аллақачон фаол қўлланила бошлаганини аниқлаган.
Шу билан бирга, Шимолий Корея давлат ОAВлари Ким Чен Инни “буюк лидер” деб аташни бошладилар – авваллари бу атама КХДРнинг амалдаги раҳбарининг бобоси ва Шимолий Корея давлати асосчиси Ким Ир Сенга нисбатан қўлланилган..
Бундан ташқари, Ким Чен Ин Пхеняндаги барча ҳукумат биноларидан бобоси ва отаси Ким Чен Ирнинг портретларини олиб ташлашни талаб қилгани маълум бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, амалдаги раҳбар ўтмиш таъсирини камайтирган ҳолда яққол автократик ҳукмдор бўлишга тиришмоқда.