Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари, собиқ элчи Шерзод Файзиев маълум қилди, дея хабар тарқатди Озарбойжон матбуоти.
Файзиев бўлажак ташриф ҳақидаги маълумотни «Озарбойжон – Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи август ойида бўлиб ўтади.
Шерзод Файзиев Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда яқин ҳамкорлик фаоллашиб, жадаллашиб бораётганини таъкидлади.