Бухорода "Одноклассники"да танишган аёлидан пул ундириб юрган йигит қўлга тушди


Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Н.А ўзининг “одноклассники” ижтимоий тармоғидаги профили орқали, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, уй бекаси бўлган фуқаро Р.М. билан танишиб, у билан маълум муддат ўзаро суҳбатлашиб, унинг турмуш қурганлигини билганидан сўнг ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, унга ўзаро муносабатлари ҳақида турмуш ўртоғига айтиб бериш ва Р.М томонидан юборилган шахсий фотосуратларни турмуш ўртоғига кўрсатиш билан қўрқитгани аниқланди.

Жабрланувчини мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир қилишга мажбурлаб, дастлаб Р.М.дан 2019 йил 10 март куни 900.000 сўм миқдордаги пулларини қўлга киритигани ҳолати ҳам фош қилинди.

Ўз жиноий ҳаракатларини давом эттирган ҳолда яна пул беришини талаб қилиб, шу йилнинг 5 апрель куни Бухоро шаҳри “Тўқимачи” бозори олдида 100 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш