Саудия Арабистонилик инвестор Тошкентда 500 минг долларга "ухлатилди"



Ўзбекистонга келиб тадбиркорлик қилиш ва бу йўлда одамларга ҳам ёрдам беришни мақсад қилган Саудиялик тадбиркор ҳам ишидан ҳам пулидан айрилди.
 
У 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция олиб киришга ҳаракат қилган, афсуски фирибгарлар қўлига тушиб қолган хорижлик меҳмонни алдаб кетишди.
 
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича судида кўрилган 1-1008-1903/6-сонли жиноят ишида судя Мирзиёд Абидов томонидан фирибгарларга нисбатан ҳукм ўқилди.
 
Бу жиноят ишида Шамсиев Муродбек Талатбекович, Халмухамедов Ботир Хайруллаевич, Саидвалиев Шавкат Гулямович Жиноят кодексининг 165, 168, 211, 229, 238-моддалари тартибида судланишган.
 
"UzNews.uz" нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси хабарига кўра, ҳозирда бу иш бўйича жиноий гуруҳ раҳбари деб кўрилган Зокир Салманов Мамарахимович Ички ишлар вазирлиги томонидан расман қидирувга берилган ва ҳозирга қадар ушлангани йўқ.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш