Мусулмон сайёҳлар учун машҳур давлатлар рейтинги аниқланди. Ўзбекистон 22-ўринда


Crescent Rating компанияси MasterCard билан ҳамкорликда мусулмон сайёҳлар учун машҳур давлатлар рейтинги (Global Muslim Travel Index) аниқлади. Тўлиқ рўйхат компания сайтида келтирилган.

Бунда мамлакатнинг очиқлиги, хизматлар сифати, коммуникациялари ва ҳоказолар ҳисобга олинган. Рўйхатда биринчи ўринни Индонезия (78 балл) эгаллаган, иккинчи ўринда эса Малайзия (унда ҳам 78 балл).

Шунингдек, Туркия (75 балл), Саудия Арабистони (72 балл), БАА (71 балл), Қатар (68 баалл), Марокаш (67 балл), Баҳрайн (66 балл), Уммон (66 балл) каби давлатлар рейтингда кучли ўнликка кирган.

Ўзбекистон рўйхатда 55 балл билан 22-ўринни эгаллаган.

2018 йилги рейтингда биринчи ўрин Малайзияга насиб этган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш