WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олинди



Хабарда ёзилишича, чоршанба, 11 апрель куни 47 ёшли Жулиан Ассанж Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонасида пойтахт полицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Таъкидланишича, Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида бўлиб турган Ассанжга дипломатик бошпана тақдим этиш сўровномаси бўйича рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг полиция ходимлари таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқда олиб борган ҳарбий операциялари ва Гуантанамо лагерида сақлаш шароитлари ҳақида қатор маълумотларни эълон қилган сўнг танилган эди.

Швеция ҳуқуқни сақлаш органлари бир неча йил олдин Ассанж устидан жиноий иш қўзғатган. Ассанжнинг ўзи ушбу айблов ёлғон, бу иш фақат уни қамоққа олиш учун қилинганлигини айтиб, бир неча йилдан беи Лондондаги Эквадор элчихонасида, сиёсий бошпана берилган шахс сифатида яшаб келаётган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш