Назарбоев: “Қозоғистонда президент битта, қўшҳокимиятчилик бўлмайди”


Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев XII Остона иқтисодий форумида нутқ сўзлади. У мамлакатда янги раҳбарият ўтказадиган ўзгаришлар зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Назарбоев: “Қозоғистонда президент битта, қўшҳокимиятчилик бўлмайди” деб айтган.
“Мен беш марта сайловларда иштирок этиб, 85 фоиздан кам овоз тўпламадим.

Ўзаро тушуниш ва барқарорлик эвазига биз шундай ютуқларни қўлга киритдик.

Агар фаолиятимни давом эттирадиган бўлсам, халқ менга яна ишонишига аминман. Аммо ўзгаришлар зарур. Ўйлайманки, янги жамоа ўзининг янги қарашлари ва инновацияларини олиб келади” деган собиқ президент.

Жорий йилнинг 19 мартида Назарбоев ўз ваколатларини Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширганди.

Тўқаев ўз навбатида 9 июнь куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлишини маълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш