Зеленский 20 майда Украина президенти сифатида қасамёд қилади


Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийнинг инагурацияси жорий йилнинг 20 май куни ўтказилади.

Бу ҳақда "112 Украина" хабар берди. Украина юқори радасининг аъзолари мазкур қарорни маъқуллашган (маъқуллаш учун минимум 226 та овоз зарур бўлган, 315 та овоз берилган).

Қонунларга кўра, сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг 30 кун ичида янги президент қасамёд қилиши керак.

Зеленскийнинг ўзи 19 май куни қасамёд қилиши лозимлигини, аммо амалдаги ҳукумат у Юқори Радани тарқатиб юбормаслиги учун муддатни ортга сураётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни ўтказилган иккинчи тур сайловларида Зеленский амалдаги президент Петр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдирганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш