Телеграм асосчиси Павел Дуров “WhatsApp”ни танқид қилиб чиқди


Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров “WhatsApp”ни фойдаланувчилар маълумотларини тўлиқ сир сақлай олмаслик борасида танқид қилди.

Дуровнинг сўзларига кўра, “WhatsApp” ва “Facebook” хавфсиз эмас, махсус кузатувдан ҳимояланмаган.

Улар АҚШ махсус хизматларининг илтимоси билан фойдаланувчилар маълумотларини тақдим этишлари мумкин.

Дуров шунингдек, Телеграм фойдаланувчилари маълумотлари учинчи шахсларга берилмагани, “Facebook” ва “WhatsApp” бу бўйича кўрсатма бериб келганини ҳам айтган.

Ўтган йили Россияда Роскомнадзор ва Телеграм маъмурияти ўртасида келишмовчилик юзага келиб, мессенжер мамлакатда қисман блокланган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш