Путин Майк Помпео билан Мадуро ва Украина масаласини гаплашмади. Сабаб?


Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида АҚШ давлат котиби Майк Помпеони қабул қилди.

РИА “Новости”нинг хабар беришича, иккала томоннинг ўзаро музокаралари тематикаси журналистларнинг қизиқишига сабаб бўлган.
Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков бу масалада журналистларга интервью берган.

“Мадуро ва Венесуэла ҳақида ҳеч қандай гап бўлмади. Чунки бизнинг позициямиз аён.

Мамлакатнинг эртанги тақдирини халқ ҳал қилади, биз ташқи босим остида ҳукумат тўнтаришини маъқулламаймиз.

Украина масаласи? Йўқ, бу ҳақда ҳам ҳеч ким гапирмади. Мен икки ўртадаги суҳбат мавзуларини тўлиқ ёзиб чиқдим. Украина ҳақида гап бўлмади” деди Ушаков.

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 май куни Помпео Сочига учиб келган ва дастлаб Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш