«Ёлғон». АҚШнинг Эронга қарши 120 минг аскар жўнатиши ҳақидаги хабарга изоҳ берилди


АҚШнинг нуфузли нашрларидан бўлган New York Timesда АҚШ Эрон билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўраётгани ва бунинг учун Яқин Шарққа 120 минг аскар жўнатиши ҳақида хабар берилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп мазкур хабарни уйдирма деб атади ва нашрни ёлғон тарқатишда айблаб чиқди.

Газета хабарига кўра, Қўшма Штатлар Эрон билан келишмовчилик туфайли Яқин Шарққа аскар ташлаш ниятида бўлган.

Аввалроқ, Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс ҳам АҚШ-Эрон муносабатларига тўхталиб, «уруш бўлмаслигини исташи»ни баён этганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш