Доналд Трамп Оқ Уйда ифторлик ўтказди



13 май куни АҚш президенти Доналд Трамп Оқ Уйда ўз президентлиги давридаги иккинчи ифторликни ўтказди.

Мазкур ифторликда асосан мусулмон мамлакатлари дипломатик миссияси вакиллари қатнашди. Масалан, Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси Фарҳод Салим ушбу ифторликдан расмларни Фейсбукдаги саҳифасида улашган.

2016 йилга қадар Оқ Уйда 20 йил давомида, Клинтон, Буш ва Обамалар даврида ифторликлар бўлган, фақат Трампнинг илк президентлик йили бўлган 2017 йилда бу одат тўхтаган эди. 2018 йилнинг 6 июнида эса одат тикланди.

Айни дамда АҚШда 3,5 миллион мусулмон истиқомат қилади. 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 8,1 миллионга етиши кутилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш