Нурхон Нафасов ва унинг шогирди Отабек Қосимовга жиноят иши очилгани тасдиқланди



Ўзбек спортида бир муддат "шов-шув" бўлиб ҳаммани ўйлантириб қўйган воқеага бугун яна қайтамиз. Сабаби, аввалига Миллий олимпия қўмитаси Нурхон Нафасовга нисбатан жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан очилганини хабар қилди. Бош Прокуратура эса буни дастлаб инкор қилди ва кейин қисман маъқуллади. Нурхон Нафасов бўйича эълон қилинган материаллар деярли "олиб ташланди".

Аслида-чи? Аслида нима бўлган эди. Дарҳақиқат Нурхон Нафасов бугунги кунда ҳам Каратэ федерацияси Президенти эканини иддао қилиб келади ва унинг бунга ҳуқуқий асоси борлигини таъкидлаб келади.

Лекин, расмий манбаларда бугун Федерация президенти Аламжон Муллаев.


Кимга ва қайси манбага ишонишингни билмайсан киши?

"Jahon.uz" интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Нафасов Нурхон, Юсупов Жафар, Аралов Бегзод ва Нурхон Нафасовнинг энг яқин шогирди, кўплаб халқаро мусобоқалар ғолиби бўлган Қосимов Отабекка нисбатан Прокуратура органлари томонидан жиноят иши очилган.

Жиноят кодексининг қайси моддалари билан уларнинг айбланаётгани ҳақида маълумот бизда мавжуд бўлса-да, лекин тергов сири сабабли биз буни ошкор қилмасликни лозим топдик.

Манбанинг қўшимча қилишича, Нурхон Нафасов Бош Прокурор Отабек Муродов қабулида бўлиб, бу ишлар айнан унинг касбий фаолияти ортидан келиб чиққани ва уни бартараф этилиши борасида шахсан ўз назорати остига олишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Нурхон Нафасов "катта танаффус"дан кейин мақтовлар билан Каратэ федерацияси раҳбарлигига қайтган эди. У ҳозир бу лавозимдами ёки йўқми бу борада ҳам ҳозир аниқ маълумотга эга эмасмиз.

Воқеаларнинг қолган тафсилотларини "Jahon.uz" ўрганишда давом этади. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш