"Санкт-Петербург губернатори кубоги"да Ўзбекистон термаси биринчи ўринни эгаллади


Ўзбек боксининг зафарли юриши давом этади: "Санкт-Петербург губернатори кубоги"да ҳам умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бўлди.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Санкт-Петербург губернатори кубоги" халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақада жаҳоннинг 20 га яқин мамлакатидан 120 дан зиёд чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Ўз тарихида ўнинчи маротаба ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишди ва мусобақа якунига кўра учта олтин медаль қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Вакилларимиздан Абдумалик Халаков (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-69 кг) ва Козимбек Мардонов (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Олтин медаллар:

Ўзбекистон - 3 та
Озарбайжон - 2
Россия - 1
Арманистон - 1
Беларусь - 1
Бразилия - 1
Куба - 1

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати бу ҳақда ўзининг телеграм канали орқали мълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш