Боксчимиз россиялик ҳакамлар сабаб ярим финалга чиқа олмади (ФОТО)


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" ўзининг энг қизғин палласига кирган.

Мусобақада -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов бугун бразилиялик Хеберт Соузага қарши жанг қилди. 

Боксчимиз жангда ташаббусга эга бўлганига қарамай, якунда ҳакамлар 3:2 ҳисобида бразилиялик боксчи ғалаба қозонганини қайд этишди.

Қизиғи, 5 ҳакамнинг 3 нафари (барчаси россияликлар) ҳамюртимиз 27:30 ҳисобида мағлуб бўлганини маълум қилишган.

"Olamsport.com" нашрининг хабарига кўра, Қаҳрамонов чорак финалда ўз юришини якунлади. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш