БМТ маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди.
БМТ прогнозларига кўра, дунё аҳолиси 2030 йилда 8,5 миллиардга, 2050 йилда эса 9,7 миллиардга кўпайиши мумкин. 2080 йилларда у тахминан 10,4 миллиард одамни ташкил қилади ва 2100 йилгача бу даражада қолади.
2050 йилга бориб дунё аҳолисининг прогноз қилинаётган ўсишининг ярмидан кўпи саккизта давлатда тўпланади: Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания Республикаси.