Икрамов Адҳам Ильхамович Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига сайланди.
Изоҳ: Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўз ишини давом эттирмоқда.
Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга Президент тавсияси бўйича Адҳам Икрамов сайланди. Бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади. Айни вақтда Адҳам Икрамов спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.