Америка президенти кўз ўнгида Қўшма Штатлар байроғи ёқиб юборилди


Куни кеча АҚШда мустақиллик байрами нишонланди. Худди шу куни Оқ Уй олдида, президент Трамп бинода бўлиб турган вақтида кўнгилсиз ҳодиса юз берган. Бу ҳақда Washington Examiner ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Коммунистик-инқилобий партиянингг уч нафар аъзоси АҚШ байроғини ёқиб юборишган. Улар бу ишни Трамп бинога кираётган вақтида амалга оширишган.

Фаоллар Трампнинг сиёсатига қарши фикрлар билдирганлар.

Байроқни ёққанлар шу куниёқ қўлга олинди. Икки нафар эркакка айблов эълон қилинган. Шунингдек, уларни қўлга тушириш вақтида икки нафар полициячи жабрланган. Улар енгил жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш