Самарқандда қутурган ит тишлаган 9 ёшли бола қутуриш натижасида вафот этди


Самарқанд вилоятида 3 июль куни 9 ёшли бола ит тишлашидан вафот этди.

ССВнинг маълум қилишича, Республика давлат санитария эпидемиология маркази ҳодиса юзасидан эпидемилогик суриштирув ишларини олиб борган.

Аниқланишича, 4 июнь куни Самарқанд туман, «Раванак» маҳалласида яшовчи 2010 йилда туғилган К.М.ни оқ рангли кичкина ит уйи олдида ўнг қўл билак соҳасини юзаки тирнаб, тан жароҳати етказган. Бундан хабар топган беморнинг онаси унга зудлик билан маҳаллий усулда хўжалик кир совуни билан жароҳат жойини ювиб, тиббиёт этил спирти ёрдамида биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Аммо профилактика мақсадида тез тиббий ёрдамга ёки ҳудудга яқин бўлган даволаш муассасасига мурожаат этмаган. Оқибатда орадан 23 кун ўтиб болада тана ҳарорати кўтарилиши, қайт қилиш, сув ичганда ютина олмаслик, тез-тез совуқ қотиш ҳамда кучли диарея белгилари кузатилган. Бу аломатлар янада зўрайиб, бемор аҳволи оғирлашиб қолган.

Самарқанд туман марказий поликлиникаси инфексионисти томонидан 29 июнь куни ўтказилган текширувда унда қутуриш белгилари аниқланган ва у зудлик билан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига юборилган ва номаълум итдан жароҳат олганлиги сабаб қутуриш касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорлар барча зарур даво чораларини қўллаганига қарамай, бола шифохонада вафот этган.

Республика давлат санитария эпидемиология маркази томонидан «Раванак» маҳалласида олиб борилган эпидемилогик суриштирув натижаларида ҳудуд аҳолиси ва ҳайвонлар ўртасида касаллик белгилари аниқланмаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш