Фарғонада эр хотинини ўлдириб, ўзини жонига ҳам суиқасд қилди


Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган 52 ёшли эр ўз хотинини рашк сабабли пичоқлади.

Бу ҳақда вилоят прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Азизбек Акрамов "Ҳуқуқ" газетасига маълум қилди.

Қўқон-Тошкент йўналишида киракашлик қилган эр ўзининг шаърий хотинини ўта рашк қилиб юрган.

Қўқон буюм бозорида савдо қилувчи аёл савдо ортидан автомашина сотиб олгач рашк янада кучая борган.

Рашк туфайли эркак аёлининг машинаси мой қопқоғини очиб қўйган, шу йўл билан уни портлатиб юборишни кўзлаган. Аммо мўъжиза туфайли портлашга қадар аёл машинасини устага кўрсатган.

Келишмовчиликларнинг бири эса қотиллик билан тугаган, эркак хотинини пичоқлаган, сўнг ўз жонига қасд қилиш учун уйқу дори ичган.

Асоссиз рашк туфайли аёли жонига қасд қилган эркак 13 йилга озодликдан маҳрум этилган. Судда у хотинини ўлдирмоқчи бўлмагани, қўрқитиб қўймоқчи бўлганини таъкидлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш