Италияда бўлаётган талабалар ўртасидаги Бутунжаҳон Универсиадада спортчилариммиз илк олтин медални қўлга киритди



Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинларига старт берилди. Қувонарлиси, терма жамоамиз мусобақанинг биринчи кун баҳсидаёқ илк медалини қўлга киритди.

Дзюдо бўйича вазни 90 килограммдан ортиқ полвонлар баҳсида иштирок этган Муҳаммадкарим Хуррамов ўз медаллари орасига ёзги Универсиаданинг бронза медалини ҳам қўшиб қўйди.

Вакилимиз дастлаб АҚШ, Венгрия, Беларусь вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Бронза медали учун кечган баҳсда эса польшалик Олексии Лисенкодан устун келди.

Бугун ҳам мусобақанинг иккинчи кун доирасида яна 4 нафар дзюдочимиз татамига чиқишади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш