Табиий сутнинг инсон соғлиғига яна бир фойдаси аниқланди


Испаниянинг нуфузли университетларининг олимлари сут ва сут маҳсулотларининг турли касалликларнинг олдини олишдаги аҳамиятини ўрганишга қаратилган 14 янги тадқиқотни таҳлил қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» ёзмоқда.

Мутахассислар одатий ёғ миқдорига эга сутни меъёрий истеъмол қилиш соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларни четлаб ўтиш имконини беради, деган хулосага келишди.

Масалан, ҳомиладор аёлларда сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш ва уларнинг фарзандларида кальций миқдори ўртасида боғлиқлик аниқланган.

Катта ёшда сут сийдик қопи ва йўғон ичак саратони ҳамда юрак-қон томир патологиялари, метаболик синдром ва қандли диабетнинг ривожланиши хавфини камайтиради.

Қариларда сут суяклар мўртлигидан ташқари скелет мускуллари атрофиясининг ҳам олдини олади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш