Зеленский: «Донбассдаги вайронагарчиликларни тиклаш учун 10 миллиард евро керак»


Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги уруш туфайли жабр кўрган инфратузилмани тиклаш учун зарур маблағ миқдорини маълум қилди. Бу ҳақда «112 Украина» ёзмоқда.

Президентнинг сўзларига кўра, бунинг учун 10 миллиард евро зарур.

Зеленский барча хорижий инвесторларни мазкур масалани муҳокама қилиш учун Мариуполь шаҳридаги форумга таклиф этган.

«Биз Донбассдаги инфраструктура ва гуманитар лойиҳаларга қизиққанлар учун Мариуполда форум ўтказамиз», —деган Зеленский.

Украина шарқида 2014 йилдан бошланган нотинчликлар ҳануз тугамаётир. Натижада Донецк ва Луганскда алоҳида тан олинмаган “республикалар” ташкил топди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш